Саъудия Арабистонига Америка қуролларини сотишни ман этадиган лойиҳа тасдиқланди
(last modified Thu, 18 Jul 2019 07:14:20 GMT )
июл 18, 2019 12:14 Asia/Tashkent
  • Саъудия Арабистонига Америка қуролларини сотишни ман этадиган лойиҳа тасдиқланди

Америка Конгресси вакиллар палатаси чоршанба куни Бирлашган Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистонига миллиард долларлик қурол-яроқ сотишни ман этадиган лойиҳага овоз берди.

Америка Сенати ҳам 2019 йил июн ойида Арабистонга қурол-яроқ сотиш учун Америка шартномаларини бекор қилшга овоз берган эди.

Охирги икки ой давомида, Конгресс  иккинчи маротаба Арабистон билан Трамп давлатининг махсус алоқаларига қарши лойиҳани тақдим этмоқда. 

Америка вакиллар палатаси намояндалари ўтган апрел ойида ҳам Яманга қарши Арабистон урушида Американинг иштирок этишини охирга етказиш қарорига овоз берган эди. 

Американинг демократлар ва жумҳурийчилар партиясининг намояндалари арабистонлик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини қатл этишда Арабистоннинг алоқадор экани ва жазо олмагани учун ғазабга келишган.  

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 2019 йил май ойида қурол-яроқ сотишга тегишли фавқулодда қонунларга асосланиб, Арабистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания билан қурол-яроқларни экспорт қилиш бўйича Америка 22 шартномага имзо қуйганини эълон қилди. 

Америка Конгресси вакиллар палатаси хорижий алоқалар қўмитасининг аъзоси Элиот Энгел Америка қурол-яроқларидан фойдаланиб, Яманнинг ноҳарбий ва тинж аҳолисини оммавий қирғин қилиш учун Саъудия Арабистонига ижозат бермаслик керак,-деб айтди.       

Ёрлиқ