Германия Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун европалик учлик сайъ-ҳаракат олиб боришига ваъда берди
(last modified Thu, 18 Jul 2019 12:36:34 GMT )
июл 18, 2019 17:36 Asia/Tashkent
  • Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мас
    Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мас

Германия ташқи ишлар вазири Германия, Британия ва Францияни қамраб олган Европа учлиги Баржом ядровий келишувини муҳофазат этиш учун сайъ-ҳаракат олиб боришига ваъда берди.

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мас Интер Факс ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Баржом ядровий келишувининг аҳамияти ҳамда Британия ва Франция билан бирга Германия ҳам ушбу келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларига қараб амал қилишини таъкидлади. 

Германия ташқи ишлар вазири (INSTEХ) номли Эрон ва Европа ўртасидаги муштарак молиявий механизм муҳим эканлигини тавсиф этиб, бу молиявий механизмни Баржом ядровий келишувини сақлаш учун олиб борилган сайъ-ҳаракатларнинг муҳим бир қисми сифатида эслатиб ўтиш зимнида, бошқа мамлакатлар ҳам бу молиявий механизмга қўшилишлари мумкин, -деб таъкидлади.  

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  бугун Тасс ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида, европалик мамлакатлардан Баржом ядровий келишувидаги ўз мажбуриятларига қараб амал қилишлари ва Эрон билан савдо-сотиқ алоқаларини нармаллаштириш томон ҳаракат қилишларини сўради. 

Германия, Британия ва Франция 2018 йил 8 май ойида Американинг Баржом ядровий келишувидан ноқонуний чиқишидан кейин Эроннинг иқтисодий манфаатларига кафолат бериш билан ушбу келишувни муҳофазат этишга ваъда берди. 

Ёрлиқ