июл 20, 2019 18:29 Asia/Tashkent
  • Америка ҳарбий кучларининг Арабистонга юборилиши минтақада кескинликни авж олдириш учун қӯйилган янги қадамдир

Эрон Американинг минтақадаги , хусусан Форс кӯрфазидаги ҳарбий иштирокини оширишга қаратилган сай-ҳаракатига қатъий муносабат билдирди. Воқеалар ривожи Американинг зӯравонлик ҳаракатларини давом эттириб, минтақада ӯз ҳарбий кучлари ва ҳарбий техникасини янада кӯпроқ жойлаштириш тараддудида эканлигини кӯрсатмоқда.

Америка Мудофаа вазирлиги бугун (20 июл куни) вазир вазифасини ижро этувчи Марк Эспер Арабистонга ҳарбий куч ва техника жӯнатишга буйруқ берганини эълон қилди.

Пентагон бу тӯғрида: Америка ҳарбий кучларининг Арабистонга жойлаштирилиши бу мамлакат мудофаа қудратини оширади, дея иддао қилди.

Шундай қиилб, Америка ҳарбийлари 16 йилдан кейин яна Саудия Арабистонига қайтди.

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлигида ишлайдиган масъуллардан бири деди:Мамлакат подшоси Малик Салмон Американинг бу таклифини маъқуллаган.

Америка Арабистон пойтахти Риёз шаҳрининг шарқ томонидаги "Малик Султон" ҳарбий базасига қӯшимча  500 нафар ҳарбийни жӯнатиш ҳақида қарор қабул қилгач, Риёз бу қарорни олқишлади. 

Америка ӯтган ойда ҳам Ғарбий Осиё минтақасига 1000 нафар ҳарбий куч юборажагини эълон қилди, аммо уларнинг қайси давлатга юборилишини очиқламади.

Исми ошкор этилмаган америкалик давлат мулозими 19 июл куни деди: Давлат Арабистонга қӯшимча ҳарбий куч юбориши ҳақида Конгрессни огоҳлантирмаган. 

Америка Конгресси Вакиллар палатаси  Трамп давлатининг Арабистон ва БААга катта миқдорда қурол-яроқ сотиш шартномалари ижросини тӯхтатиш ҳақидаги қарорини эътиборга оладиган бӯлсак, бу масала янги жиддий муаммоларга сабаб бӯлиши мумкин.

Американинг Эрон нефти экспортини чеклаш  масаласидаги янги сай-ҳаракатидан сӯнг кейинги ойлар давомида   минтақадаги, айниқса Форс кӯрфазидаги ҳарбий иштироки анчайин ошган. Бу эса минтақа хавфсизлиги масаласида жиддий хавотирларга сабаб бӯлмоқда.

Кейинги ойларда Форс кӯрфази сувларида бир неча нефт танкери билан .юзага келган нохуш ҳодисалар Эрон билан Америка қарама-қаршилигини янада оширди.

Трамп давлати Теҳронни бу ҳодисаларнинг сабабчиси деб билади, аммо Теҳрон бу иддаоларни қатъий равишда рад қилиб келмоқда. Эрон ҳудудларига тажовуз қилган Америка нинг энг ривожланган учувчисиз учоғининг уриб туширилиши икки мамлакат ӯртасидаги зиддиятларни авжига чиқарди. Ҳатто Трамп Эронга зарба беришга саноқли минутлар  қолганида қарорини ӯзгартирганини иддао қилди. Теҳрон эса ӯзининг ҳарбий қудрати Трампни ёвуз ниятидан қайтарганини таъкидлайди.

18 июл куни эса Трамп Американинг ҳарбий кемаси Эронга тегишли дронни уриб туширганини иддао қилди. Эрон эса бу воқеага тегишли видеони нашр қилиб, Американинг яна бир ёлғонини фош этди.

Американинг ӯта қиммат турадиган супер замонавий Global Hawk учувчисиз учоғи Эрон томонидан уриб туширилгач, Трамп ӯзининг қӯлдан кетган обруйини турли ёлғонлар тӯқиш йӯли билан қайта тиклашга уриняпти, шекилли... Айрим хабарларда келтирилишича Америка Эронники деган хаёлда  уриб туширган дрон БАА га тегишлидир. Бу хабар тасдиқланса, Америка ҳарбийларининг дӯст ёхуд душманга тегишли ҳарбий техникаларни фарқлай олмаслиги ошкор бӯлиши билан бирга Арабистон ва БАА давлат мулозимларининг Американинг минтақадаги ҳарбий иштироки хавфсизлигимизни  кафолатлайди, деган хомхаёлларини ҳам пучга чиқаради.

 

 

Ёрлиқ