Америка террорист ҳарбийлари ҳужумида 5 нафар афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлди
(last modified Sun, 21 Jul 2019 11:45:38 GMT )
июл 21, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  • Америка террорист ҳарбийлари ҳужумида 5 нафар афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлди

Америка террористик ҳарбийлари Афғонистонда содир этаётган жиноятларини давом эттириб, Ғазни вилоятида 5 нафар афғон фуқаросини ўлдиришди.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка террорист ҳарбийлари ўтган кечаси Ғазни вилоятидаги "Нова " шаҳридаги тўрар-жой манзилига ҳужум қилиб, 5 нафар ноҳарбийлар, жумладан 1 аёлни отиб ўлдиришди. 

Америкалик қирувчи самолётлар ўтган куни Афғонистон жанубида жойлашган Ҳелманд вилоятининг "Мусо қалъа" шаҳридаги қишлоқлардан бирини бомбардимон қилишди ва бу ҳужум натижасида 17 нафар афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлишди. 

Бундан олдин ҳам Америка террорист ҳарбийлари Бодғис вилоятининг "Боломурғоб" шаҳридаги аҳоли яшовчи манзилига қилган ҳужумида 5 нафар афғон фуқароси, жумладан 2 нафар аёл ва 3 нафар бола ҳалок бўлди.

Афғонистон парламенти ва Сенат вакиллари бир неча маротаба бу мамлакатнинг давлатидан Америка ҳарбийлари томонидан тинч аҳолини ўлдиришини тўхтатиш учун сайъ-ҳаракат қилишини талаб этишди. Аммо улар жиноий жавобгарликка тортмаслик имкониятидан фойдаланиб, Афғонистон давлатининг сукут сақлаши остида  ҳеч қандай қурқувсиз ўз жиноятларини содир этишни давом эттиришмоқда.