июл 23, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Дональд Трамп
    Америка президенти Дональд Трамп

Афғонистон президенти девони бу мамлакатга қарши Америка президентининг баён этган изҳоротини танқид қилди.

Эрон телерадио кампанияси хабарига кўра, Афғонистон президенти девони бугун Америка президенти Дональд Трампнинг Афғонистонга қарши баён этган изҳоротига аксиламал кўрсатиб, нашр этган ўзининг бир баёниясида, бу мамлакат тарих давомида кўп бўҳронларни бошидан ўтказган ва ҳеч қайси бир хорижий қудратга ўз тақдирини белгилашга ижозат бермаган ва бермайди ҳам,-деб эълон қилди. 

Америка президенти Дональд Трамп Покистон бош вазири Имрон Хон билан Вашингтонда учрашганида, Афғонистон урушини бир ҳафтада тугатиш ва Афғонистонни ер курраси харитасидан учириб ташлаш мумкин, аммо 10 миллион киши ҳалок бўлади,-деб айтди. 

Афғонистон президенти девони томонидан нашр этилган бу баёнияда, бу мамлакатнинг тақдири афғонларнинг иштирокисиз хорижий давлатлар раҳбарлари йиғилишида белгиланмайди,-деб келтирилган. 

Ёрлиқ