Эдуғон: Туркия Американинг таҳдидларидан қурқмайди
(last modified Sat, 27 Jul 2019 10:07:32 GMT )
июл 27, 2019 15:07 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон
    Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон

Туркия президенти Анкара томонидан Россиянинг С-400 зенит-ракета системасини сотиб олиши ҳақида Американинг таҳдидларига муносабат билдириб, Туркия Американинг таҳдидларидан қурқмайди,-деб айтди.

Эрон телерадио кампаниясининг Анкарадан берган хабарига кўра, Ражаб Тайиб Эрдуғон бугун тараққиёт ва адолат партияси аъзолари йиғилишида, Туркияга F-35 қирувчи самолётларни бериш учун американинг мухолифат қилиши ҳақида Америка оқилона ҳаракат қилишига умидворлик билдирди. 

Туркия президенти Анкара 1 миллиард 400 миллион доллар тўлаб,F-35 қирувчи самолётларни сотиб олишни хоҳлайди. Аммо Америка бу қирувчи самолётларни етказиб бермаса, Туркияни бошқа вариантларга юз қаратишга мажбур этади,-деб қўшимча қилди. 

Россиянинг С-400 зенит-ракета системасини Туркияга етказиб бериш 2019 йил 12 июл кунидан бошланди. 

америка бундан олдин Туркия томонидан Россиянинг С-400 зенит-ракета системаси сотиб олинса, Вашингтон F-35 қирувчи самолётларини ушбу мамлакатга сотишини тўхтатади ва Анкарага қарши оғир санкциялар жорий этади,-деб эълон қилган эди.