БМТ: ИШИД террорчи гуруҳининг 30 минг нафар аъзоси ҳалиҳам тирик
БМТ ташкилоти ИШИД террористик гуруҳининг 30 минг аъзоси ҳали тирик эканлигидан хабар берди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ душанба куни Суриянинг Адлеб шаҳрини хорижий террористларнинг ихтиёрида бўлган энг муҳим базаларидан бири деб билиб, ИШИД террористик гуруҳининг 30 минг аъзоси ҳали тирик бўлишини тахмин қилди.
БМТ бир хабарида, ИШИД ва Ал-Қоида гуруҳи кўпгина минтақаларда қудратни қўлга олиш учун ҳаракат қилишмоқда,-эслатиб ўтди.
БМТ ИШИД террористик гуруҳининг молиявий манбалари ҳақида маълумот бериб, бу террористик гуруҳ ҳали 50-300 миллион доллар бойликни ўз ихтиёрида сақлайди, аммо ўзининг амалиёт режаларини амалга ошириш учун керакли нақд пулга эга эмас деб тахмин қилди.