Германия Американинг Форс кӯрфазидаги денгиз коалициясига қӯшилмайдиган бӯлди
(last modified Wed, 31 Jul 2019 11:37:00 GMT )
июл 31, 2019 16:37 Asia/Tashkent
  • Германия Американинг Форс кӯрфазидаги денгиз коалициясига қӯшилмайдиган бӯлди

Американинг бу муҳим стратегик минтақада ӯзининг ҳарбий иштирокини кучайтириши, Халқаро қоида-қонунларга ошкора амал қилмаган Британия нефт танкерининг Эрон томонидан ҳибсга олиниши каби омиллар Америка ва Англиянинг Форс кӯрфазида денгиз коалицияси тузишларига туртки бӯлди. Улар ӯз қилмишларини бу муҳим стратегик зонада кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш дея шарҳламоқда.

Американинг Европалик шериклари унинг бу лойиҳасига қарши чиқмоқда.

Германия Ташқи ишлар вазири мамлакатининг бу лойиҳага қарши эканлигини таъкидлаб, деди: "Берлин кескинликни юмшатиш тарафдори. Германия Американинг кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Форс кӯрфазида денгиз коалицияси тузиш таклифига қаршидир". 

Америка Эрондан қӯрқитиш йӯли билан ӯзининг минтақадаги иштирокини кучайтириш ҳаракатида. Эрон томонидан қоидабузар Англия нефт танкерининг ҳибсга олиниши эса унга бу мақсадларини амалга оширишига қӯл келди. 

25 июл куни "Американинг Марказий Қумондонлик штаби" (Centcom) террорчилик бирлашмасининг қароргоҳида "Форс кӯрфазида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш" мавзусида халқаро йиғилиш бӯлиб ӯтди. Араб мамлакатлари вакиллари, жумладан БАА, Англия ва бир неча Европа давлатлари вакиллари иштирок этган бу йиғилишда Трамп давлатининг Форс кӯрфазида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлашни иддао қилувчи "Сентинел амалиёти" лойиҳаси  муҳокама қилинди.  

"Американинг Марказий Қумондонлик штаби" нинг матбуот котиби Жон  Ригсбининг иддао қилишича, "Сентинел амалиёти" Форс кӯрфазидаги кейинги ҳодисалар ҳамда  кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш мақсадида лойиҳалаштирилган. Унинг фикрича бу лойиҳадан кӯзда тутилган мақсад  кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро сув йӯлларидаги муаммоларни бартараф этишдан иборат.

Англиянинг янги Ташқи ишлар вазири Доменик Роб Эрон томонидан ҳибсга олинган нефт танкерининг озод қилиниши тарафдори. Унинг фикрича ҳибсга олинган танкерлар алмаштирилмайди. 

Англия эндиликда гӯё Америка бошлиқ бир неча давлатни бирлаштирган денгиз коалитсияси таркибида Форс кӯрфазида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминламоқчи. Роб  Форс кӯрфазида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш лойиҳаси Англия томонидан тавсия этилганини эслатиб, бу лойиҳанинг Европа Иттифоқи раҳбарлигида амалга оширилишига Америка розилик берган, дея мақтанди. 

Аммо кӯпгина мамлакатлар бу лойиҳани қӯллаб-қувватламасликларини эълон қилишди. Ана шундай мамлакатлардан бири Германиядир. Германия Форс кӯрфазида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш лойиҳаси Эронга нисбатан босимларни янада кучайтиришга қаратилганлигини яхши билади. Шунинг учун у Трампнинг музикасига рақс тушмоқчи эмас.

Бундан бир неча кун олдин  Германиянинг Ташқи ишлар вазири бу ҳақда деди: Бизнинг Ҳурмуз бӯғозига мӯлжаллаган ҳаракатларимиз европача шаклда бӯлиши керак. Биз Америка томонидан амалга оширилаётган "босимларни кучайтириш" лойиҳасида қатнашмаймиз". 

Дарвоқе, Теҳрон ӯзини минтақа, жумладан Форс кӯрфазидаги тинчлик-осойишталикка масъул деб билади. Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод  Зариф ибораси билан айтганда: Форс кӯрфази ва Ҳурмуз бӯғозининг хавфсизлигини Эрон  кафолатлайди. 

 

Ёрлиқ