Франция мудофаа вазири Форс кўрфазида Американинг кескинликлар яратишига муносабат билдирди
(last modified Mon, 05 Aug 2019 07:00:04 GMT )
август 05, 2019 12:00 Asia/Tashkent
  • Франция мудофаа вазири Флоренс Парли
    Франция мудофаа вазири Флоренс Парли

Франция мудофаа вазири Форс кўрфазида Американинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатини танқид қилиб, бу ҳақда Париж, Берлин ва Лондон ҳамкорлик қилишлари ҳақида хабар берди.

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция мудофаа вазири Флоренс Парли Париж, Берлин ва Лондон Форс кўрфазида денгиз хавфсизлигини кучайтириш учун маълумотларни  мувофиқлаштириш ва уни алмашиш ниятида, аммо кўпроқ ҳарбий техника ва тажҳизотларни ушбу минтақага юбормайди,-деб айтди. 

Берлин бундан олдин ҳам Эронга қарши Американинг "максимал даражада босим ўтказиш" жараёнига қўшилишни рад этган эди. 

Германия канцлери ўринбосари ва молия вазири Олаф Шулц ҳам ўтган ҳафтада Форс кўрфазида Американинг кескинликлар яратишини камайтириш учун барча томонлама ҳаракат қилишини таъкидлади. 

Америка охирги ойлар давомида Эронга нисбатан босим ўтказиш мақсади билан Форс кўрфазида ҳарбий ҳузурини кенгайтирган ва Британия каби ўз иттифоқчилари билан бирга гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.  

Ёрлиқ