АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари Россия ички ишларига аралашмоқда
Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Америка ва бир қатор европалик давлатлар Москвадаги эътирозли кўча намойишларга дахолат этишди, -деб эълон қилди.
Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова Америка ва бир қатор европалик мамлакатлар Россиянинг ички ишларига аралашаётганини танқид қилиб, Америка ва бир қатор европалик давлатлар эътирозларни бошқа шаҳарларга кучиришни мақсад қилган эди,-деб таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби охирги кунларда Америка элчихонаси ва Европа мамлакатларининг Москвадаги бир қатор элчихоналари ўзларининг ОАВ-лари билан бирга Москвадаги қонуний эътирозларни қузғолонга ва тўқнашувларга айлантиришга сайъ-ҳаракат қилишди,-деб қўшимча қилди.
Мария Захарова дипломатик сайъ-ҳаракат билан Америка ва европалик мамлакатларнинг етакчи расмийларидан зудлик билан Россия ички ишларига аралашишни тўхтатишни сўраймиз,-деб эслатиб ўтди.
Москвада ўтказилган эътирозлар жараёнида, Россия полицияси 600 нафарни исён кутариш, шаҳар тартиб-интизомини бузиш жинояти билан қўлга олди ва суд органларига топширди.