Яман қуршови сабабли 32 яманлик бемор ҳалок бўлди
(last modified Tue, 06 Aug 2019 07:21:18 GMT )
август 06, 2019 12:21 Asia/Tashkent
  • Яман қуршови сабабли 32 яманлик бемор ҳалок бўлди

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи иккита ташкилот душанба куни Суъдия коалицияси Яманни қуршовга олиши билан ҳозиргача 32 минг яманлик беморнинг ўлими сабабига айланган,-эълон қилди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Норвегия қочқинлар кенгаши ва "ғамхўрлик қилиш бўйича ҳамкорлик" нодавлат ташкилоти нашр этган муштарак баёнияларида, Саъудия коалициясининг Яманга қарши ҳужумидан бошлаб ҳозирги кунгача 32 минг яманлик касаллар даволаш учун бошқа мамлакатга боришнинг имкони йўқлиги сабабли ўз жонларидан айрилишган,-деб эслатиб ўтди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бу икки ташкилот шунигдек Санъо аэропорти фаолиятининг тўхталиши ҳам ўнлаб минг яманликларни хатарга юзмаюз этган,-деб таъкидлади. 

Арабистон тажовузи бошланишидан бўён Яман ҳаво йўллари фаолияти тўтатилган. 

Инсонпарварлик масалалари бўйича БМТ бош котиби ўринбосари Майк Лавкок тарихда Яман энг оғир инсоний фожеа билан юзмаюз бўлган,-деб эълон қилди. 

Арабистон Америка ва бошқа бир нечита мамлакатнинг қўллаб-қувватлашиши билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳужум қилиб, бу мамлакатни ер, денгиз ва ҳаво орқали қуршовга олган.