Дунёнинг 500 нафар миллиарднерлари бир кунда 117 миллиард доллар зарар кўришди
Америка фонд бозорида акцияларнинг қиймати тўсатдан пасайииши натижасида дунёнинг 500 нафар энг бой-бадавлатлари бир кунда 117 миллиард доллар зарар кўришди.
Блумберг веб-сайти тарқатган хабарга кўра, Америка ва Хитой ўртасидаги кескинликларнинг шиддат олишига қарши инвесторларнинг аксиламал кўрсатиши оқибатида сешанба куни дунёнинг 500 нафар миллиарднерлари бир кунда Америка биржа бозорида акцияларнинг қиймати тўсатдан тушиб кетишидан кейин 117 миллиард доллар зарар кўришди.
Бу хабарга кўра, миллиарднерлар рўйхатига кирган фақат 21 нафар бой бадавлатларнинг ҳар бири 1 миллиард доллардан ортиқ ўз бойлигини қўлдан бой берди.
Бу хабарга кўра, дунёнинг энг бодавлат шахси ва Амазон ширкатининг асосчиси Жеффри Безос энг кўп зарар кўрди ва бир кунда кампания акцияларининг 3 миллиард 400 миллион долларини қўлдан бой берди.
Дунёдаги энг бой 500 кишининг бойлиги 4 триллион 400 миллиард долларни ташкил этади.