Путин Украина шарқидаги нотинчликларни тўхтатишни сўради
Россия ва Украина президентлари Украина шарқидаги нотинчликлар ва иккитомонлама масалалар ҳақида музокара қилишди.
Тасс ахборот агентлигининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Кремль Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг шарқида жойлашган Данбасдаги ҳозирги вазъият ҳақида музокара қилишди,-деб эълон қилди.
Владимир Путин бу музокарада ноҳарбийларнинг ҳалок бўлиши сабабига айланаётган Данбаснинг турар-жойларига қарата украиналик ҳарбийларнинг ўқ отишини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.
Кремль матбуот хизмати Украина томони ташаббуси билан телефон орқали қилинган бу музокара жараёнида, Украинанинг жанубий ва шарқий минтақаларида ҳарбий тортишувларга тегишли масалаларни ҳал этиш кўриб чиқилди. Шунингдек Данбас минтақасида 21 июл кунидан эълон қилинган оташкесим режимига тўлиқ риоят этиш ҳамда икки томон чегара ҳудудларида ҳарбий тажҳизот ва кучларни жойлантирмаслик масалалари аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.