Франция давлати Эронга қарши Трампнинг мантиқсиз сўзларига муносабат билдирди
(last modified Sat, 10 Aug 2019 09:31:21 GMT )
август 10, 2019 14:31 Asia/Tashkent
  • Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Лодриан
    Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Лодриан

Дональд Трампнинг президентлик даврида унинг биртомонлама сиёсатлари сабабли Европа ва Америка ўртасидаги ихтилофлар жиддий ранг-тус олди. Икки томоннинг энг асосий ихтилофлари Баржом ядровий келишуви ва умуман олганда Эрон билан муносабат қилишдан келиб чиқади.

Бу ҳақда Франция давлати мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг Теҳрон билан қилган сўҳбатига муносабат билдириб, Дональд Трампнинг Твиттер саҳифасида огоҳлантириш берганидан бир кун ўтгач Эрон ҳақида фикр билдириш ҳеч қандай ижозат олишга эҳтиёж сезмайди.,-деб жавоб қайтарди. 

Трамп пайшанба куни нашр этган твитида Макронга хитоб айлаб, Америка номидан Эрон билан сўҳбатлашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ,-деб ёзди.   

Америка президенти Эрон Вашингтон билан музокара қилиш пайидадир, аммо Америка намояндалигини  иддао қилатётган мамлакатлар томонидан бир-бирига қарамақарши паёмларни олмоқдаман,-деб иддао қилди. 

Трамп пайшанба куни нашр этган ўз паёмида Макроннинг воситачилик қилиши ва сайъ-ҳаракат олиб боришидан хафа эканлигини билдириб, уни Америка томонидан нотўғри ваъдалар беришга айблади. 

Трамнинг твити францияликларнинг кескин аксиламал кўрсатишлари сабабига айланди. 

Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Лодриан жума куни 9 августда унинг мамлакати Эрон билан тегишли мавзўлар атрофида сўҳбатлашиш ёки бу мамлакат ҳақида фикр билдириш учун ҳеч қандай рухсат олишга эҳтиёж сезмаслигини баён этиш зимнида, Трампнинг бу масалада билдирган муносабатига жиддий аксиламал кўрсатди. 

Лодриан Франция Эрон билан суверенитет нуқтаи назаридан муносабат қилади. Франция минтақада тинчилик ва осойишталик бўлиши учун интилади, Франция шунингдек кескинликларни бартараф этиш учун сайъ-ҳаракат олиб боради ва бу иш учун ҳеч қандай рухсатга эҳтиёж сезмайди,-деб таъкидлади.

Бу баёнияда, Франция Баржом ядровий келишувга риоят этади ва Америкадан ташқари бу келишувда қолган мамлакатлар қуйган ўз имзоларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром изҳор этишади, -деб келтирилади. 

Трамп Эрон билан музокара қилиш масаласини бир неча маротабалар баён этган. Аммо Теҳрон Америка президентининг ёлғон позициясини эътиборга олиб Америка билан ҳар қандай музокара ўтказишга мухолифат қилди ва бундай музокарани Вашингтоннинг ўз мақсадларини амалда татбиқ этишдаги восита деб талқин этди.

Ҳозирги шароитда Америка билан музокара қилиш ҳақида Эроннинг доимий равишда мухолифат қилиши Оқ Уйнинг пассив позициясидан келиб чиққан ва ҳатто Муҳаммаджавод Зарифнинг Нью Йоркка қилган охирги сафари чоғида Трамп билан мулоқот қилишга мухолифат қилгани сабабли унга нисбатан санкцияни қўллаш масаласи ҳам шунга нисбат берилади. 

Айни пайтда Эрон билан алоқа қилиш масаласида Франция давлатининг позицияси ва Франция ўз суверенитетига қараб Эронга нисбатан позийиясини белгилаши ҳақида  ушбу ўлканинг ташқи ишлар вазирининг таъкиди Трампга шундай паёмни етказадиким, европалик мамлакатлар, жумладан Франция Эронга тегишли масалалар бўйича Трампнинг истак-хоҳиши ёки талабига қараб амал қилишлари зарур эмас. 

Макрон фикрига кўра, албатта Баржом ядровий келишуви камчиликларга эга ва бу камчиликларлар музокара қилиш билан бартараф этилиши лозим, аммо уни халқаро хавфсизлик ва тинчлиги сақлаш учун бир восита деб билиб, уни муҳофазат этишни сўради. 

У охирги ҳафта давомида бир неча мартаба Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали гаплашди ва икки маротаба ўзининг дипломатик маслаҳатчиси Эммануэл Бонни Теҳронга юборди. 

Ҳақиқатан ҳам Вашингтон ва Париж ўртасида Эрон масаласи юзасидан вужудга келган ихтилофлар Трампнинг президентлик даврида Париж об-ҳавоси, Нато масаласи, савдо-сотиқ масаласидаги ихтилофлар, Эрон билан муносабат қилиши шакли ва Баржом ядровий келишуви ҳақида Америка ва Европа ўртасидаги ихтилофларни намоён этади. 

Бироқ, Макрон ҳақида Трампнинг ҳақоратли твити шуни кўрсатадики, Америка Европа раҳбарларига юқоридан тўриб муносабат қилади ва европаликларни Америкага қарздор деб билади. 

Бунга қарамай европаликлар, жумладан францияликлар уларнинг манфаатлари ҳалигача бошқа замонларга қараганда  Американинг манфаатларидан алоҳида эканлигини ва Эрон билан муносабат қилишда эса Теҳроннинг манфаати, фикр мулоҳазалари ва қарашларини ҳам назарга олиш зарурлигини яхши билишади. 

Ёрлиқ