АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийларининг қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46863-АҚШ_ва_Жанубий_Корея_ҳарбийларининг_қўшма_ҳарбий_машғулотлари_бошланди
Корея ярим оролида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийларининг ўн кунлик ҳарбий манёврлари бошланган.
(last modified 2019-08-12T07:37:46+00:00 )
август 12, 2019 12:37 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийларининг қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди

Корея ярим оролида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийларининг ўн кунлик ҳарбий манёврлари бошланган.

Ютюб сайтига кўра, кеча бошланган  ҳарбий машғулотлардан мақсад уруш шароитида икки мамлакат ҳарбий кучлари тайёргарлигини янада оширишдир.

Ҳарбий машғулотларда икки томондан қанча ҳарбийлар иштирок этаётгани тўғрисида хабар тарқатилмаган.

Аммо Шимолийй Корея ТИВ-и чиқарган баёниясида,  АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотлари Корея ярим оролида ўтказилиши,  атом масаласи борасида Панмонжам чегара минтақасида АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг сўнгги учрашувида режалаштирилган экспертлик музокараларга  таъсир етказади деб огоҳлантирганди.