Трамп Эрон музокара ўтказишни истайди, деган иддаоларини такрорламоқда
АҚШ президенти, Эрон нефт танкерини қўлга олиш можаросида мағлуб бўлганидан кейин, яна бир бор, Эрон мен билан музокара ўтказишга қизиқмоқда деб иддао қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп, озод этилган Эрон нефт танкери борасида қанадй маълумотга эга бўлганини сўраган журналистга жавобан, улар махсус ғурурга эга бўлган халқдир ва мен буни яхши биламан аммо менимча Эрон масаласини ҳал этиш мумкин деб изоҳлади.
Трамп мухбирга жавобан шунингдек, Эронни музокара қилишни истаётганидан бошқа маълумот йўқ аммо Эрон қандай қилиб музокара ўтказиш ва қандай қилиб телефон қилиш фикридадир деб қўшимча қилди.
Трамп ўз сўзларида, Эронга қарши туҳмат ва айбловларни такрорлаб, улар дарҳақиқат ёмон ҳатти- ҳаракатга эгалар ва биз Эрон нефтини экспорт этилишига эмбарго жорий этдик. Улар нефт соат олишмаётир деб иддао қилди.
АҚШни Гибралтар маҳаллий ҳукуматини Эрон нефт танкерини ушлаб туришни талаб этганини рад этилгани ортидан Трамп ушбу иддаосини такрорлаган.
АҚШ ва Британиянинг ноқонуний талаблари ва ҳатти-ҳаракатлари билан бир пайтда, пайшанба куни Гибралтар олий суди Эрон нефт танкерини зудлик билан озод қилишга ҳукм чиқарди ва якшанба куни "денгиз Адриани" лақабини олган Эроннинг " Грис 1 " танкери Эрон байроғи остида ўз йўлини давом эттирди.
Эрон нефт танкери эндиликда Ўрта Ер денгизида Ажа денгизи ва Юнонистон соҳиллари томон ҳаракатдадир.