август 19, 2019 12:50 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон армияси томонидан  Кашмир ва Жому халқининг 4 минг нафари қўлга олинган

Ҳиндистон давлат манбалари, Кашмир минтақасининг алоҳида мақомини бекор этилганидан кейин икки ҳафта ичида Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ҳозиргача 4 минг нафар кашмирликларни қўлга олган.

Шу ҳолда куни кеча Ҳиндистондаги Кашмир минтақаси Сарингар маҳалласи халқи  Ҳиндистон давлати томонидан кашмирликларга қарши жорий этилган чекловларни бекор этилишини талаб қилиб митинглар ўтказмоқда.

Кашмирлик эътирозчилар,  Ҳиндистонга қарши шиорларини эълон қилиб, Деҳли давлатининг сиёсталарини кескин қораладилар.

Ҳиндистон хавфсизлик кучларининг шанба кунидаги ҳужумида  Кашмирнинг Сарингар маҳалласида 6 нафар жароҳат олди.

Ҳиндистон томонидан   Кашмир штатининг алоҳида мақоми /мухторияти/ни бекор қилингани Ҳиндистон ҳудудидаги кашмирликлар вазиятини янада оғирлашиши ҳамда бу минтақадаги ҳиндуларни бошқа жойларга кўчиб кетиши ва улар томонидан Кашмирдаги ерларни сотилишига сабаб бўлмоқда.

Деҳли давлатининг асли мақсади Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор этиш билан бу минтақада яшайдиган халқ таркибини ўзгариштириш эканлиги айтилади.