Афғонистон армияси қўмондони: Ўзбекистон фуқаролари мамлакат шимолидаги ИШИД гуруҳига етакчилик қилмоқда
(last modified Sun, 25 Aug 2019 06:16:13 GMT )
август 25, 2019 11:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон армияси қўмондони: Ўзбекистон фуқаролари мамлакат шимолидаги ИШИД гуруҳига  етакчилик қилмоқда

Афғонистон армияси ҳарбий қўмондонларидан бири Ўзбекистон фуқаролари етакчилик қиладиган мамлакат шимолидаги ИШИД террорчи гуруҳи ўз жиноятлари ва таъсирини оширишга уринмоқда деб таъкидлади.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон шимолидаги  қуролли кучлар қўмондони Валимуҳаммад Аҳмадзай, ИШИД террорчи гуруҳи, Форёб, Жузжон ва Сарипул  вилоятларида ўз ҳаракталарини давом эттириш ҳолидалар деб изоҳлади.

Афғонистон армиясининг ушбу қўмондони  бу вилояотдаги ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини  ўзбекистонлик фуқаролари етакчилик қилмоқда деб айтди.

У ўз сўзларида  бир неча кун олдин Сарипул вилоятидаги ИШИД террористлари махфий объектларини йўқ қилишди ва бу ҳудуда Форёбдаги бу такфирий гуруҳни икки нафар етакчиси ўлдирилди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ