Элизе саройи: Эрон мавзусида Трамп ва Макрон ўртасида ихтилоф бор
Кеча Элизе саройи Эрон мавзуси борасида Франция президенти Эммануэль Макрон ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида бир бирига зид қарашлар мавжудлиги ҳақида хабар тарқатди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Элизе саройи тарқатган баённомасида, Франция жануби ғарбидаги Biarritz шаҳрида 7 лик гуруҳи йиғилиши доирасида Макронни Трамп билан кечанги учрашувига тўхталиб, бу учрашувда Эрон борасида икки президент ўртасида ихтилоф мавжудлиги маълум бўлди деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Эммануэл Макронни Парижда Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф билан мулоқотининг бир кундан кейин Макрон ва Тармп ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Жума куни Эрон ТИВ раҳбари Франция президент билан мулоқотини яхши ва конструктив ўтганини таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари Франция президенти билан учрашувидан кейин мухбирлар билан суҳбатида, ядровий келишувни қандай шаклда ижро этиш ҳамда томонлар учун зарур бўлган одимлар масаласини муҳокма қилишганини баён этди.