Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда халқ эътирозлари давом этмоқда
Ҳиндистон контроли остидаги Кашмир халқи, ҳарбий ҳукумат тартиби ва қоидаларига эътибор қарамасдан, бу минтақада кенг қамровли митингларни бошлашди.
Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон конроли остидаги Кашмирнинг Сарингар минтақасида ўтказилган кўча -намойишларда кашмирлик эътирозчилар Кашмир халқига қарши Деҳли давлатининг душманона сиёсатларини қораладилар.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни ўз контроли остидаги Кашмир минтақасининг мухторияти мақомиини бекор этганди.
Деҳли давлати Кашмир халқи эътирозларини олдини олиш мақсадида, бу минтақадаги мактаблар, олий ўқув юртлар фаолиятини тўхтатиб, телефонларга чекловлар жорий этиб сайтларни ёпиб қўйган.
Ҳиндистон ҳарбий кучлари ҳам Кашмир минтақасида ҳарбий вазият тартибини жорий этган, аммо бу минтақа халқи илгаригидек кўча хиёбонларда митинг ўтказишмоқда.