АҚШдаги қурол -яроқ бўйича энг муҳим лобист компания террорчи ташкилот сифатида эълон этилди
АҚШда содир этилган кетмакет отишмалар ортидан Сан-Франциско шаҳри кенгаши мамлакатдаги қурол -яроқ бўйича энг муҳим лобист компаиняни террорчи ташкилот деб атади.
Ҳил ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча Сан-Франциско шаҳри кенгаши чиқарган резолюциясида " Қурол- яроқ бўйича миллий анжумани -NRA -ни мамлакат ичкарисидаги террорчи ташкилот деб эълон қилди.
Сан-Франциско шаҳри кенгаши АҚШнинг бошқа шаҳарлари ва давлат ташкилотларини ушбу анжуманни террорчи ташкилот сифатида тан олинга чақирди.
Сан-Франциско шаҳри кенгаши чиқарган резолюция қонуний кучга эга бўлмасада, аммо бу шаҳар ҳокимиятини АҚШдаги қурол яроқ бўйича милий анжуманга тегишли ширкатлар билан шартнома тузишдан воз кечишга вазифадор этган.
АҚШдаги қурол- яроқ бўйича миллий анжумани ҳам тарқатган баёниясида, Сан-Франциско шаҳри кенгашини оммавий афкорни шаҳардаги муҳим масалалардан чалғитиш ва бошқа масалага қаратишга урингаликда айблади.
Сан-Франциско шаҳри кенгаши демократик партияга тегишлидир ва бу партия аъзолари қурол-яроқ миллий анжумани ҳатти -ҳаракатини АҚШда кўп отишмалар ва қурбонларга сабаб бўлишини таъкидлаб келишмоқда.