АҚШдаги қурол -яроқ бўйича энг муҳим лобист компания террорчи ташкилот сифатида эълон этилди
(last modified Thu, 05 Sep 2019 09:01:46 GMT )
сентябр 05, 2019 14:01 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги қурол -яроқ бўйича энг муҳим лобист компания террорчи ташкилот сифатида эълон этилди

АҚШда содир этилган кетмакет отишмалар ортидан Сан-Франциско шаҳри кенгаши мамлакатдаги қурол -яроқ бўйича энг муҳим лобист компаиняни террорчи ташкилот деб атади.

Ҳил ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча Сан-Франциско шаҳри кенгаши чиқарган резолюциясида " Қурол- яроқ бўйича миллий анжумани -NRA -ни мамлакат ичкарисидаги террорчи ташкилот деб  эълон қилди.

Сан-Франциско шаҳри кенгаши  АҚШнинг бошқа шаҳарлари ва давлат ташкилотларини ушбу анжуманни террорчи ташкилот сифатида тан олинга чақирди.

Сан-Франциско шаҳри кенгаши чиқарган резолюция қонуний кучга эга бўлмасада, аммо бу шаҳар ҳокимиятини  АҚШдаги қурол яроқ бўйича милий анжуманга тегишли ширкатлар билан шартнома тузишдан воз кечишга вазифадор этган.

АҚШдаги қурол- яроқ бўйича миллий анжумани ҳам тарқатган баёниясида, Сан-Франциско шаҳри кенгашини  оммавий афкорни шаҳардаги муҳим  масалалардан чалғитиш ва бошқа масалага қаратишга урингаликда айблади.

Сан-Франциско шаҳри кенгаши демократик партияга тегишлидир ва бу партия аъзолари  қурол-яроқ миллий анжумани ҳатти -ҳаракатини АҚШда кўп отишмалар ва қурбонларга сабаб бўлишини таъкидлаб келишмоқда.

 

Ёрлиқ