Медведев: Москва биринчи бўлиб санкцияларни бекор этилишини сўрамоқчи эмас
(last modified Thu, 12 Sep 2019 11:03:44 GMT )
сентябр 12, 2019 16:03 Asia/Tashkent
  • Медведев: Москва биринчи бўлиб санкцияларни бекор этилишини сўрамоқчи эмас

Россия бош вазири Москвага қарши санкцияларни давом этаётганига кўрсатган аксиламалида, Россия давлати ҳеч қачон биринчи бўлиб, Ғарбни Москвага қарши санкцияларни бекор қилишга даъват этмайди деб таъкидлади.

Дмитрий Медведев Россия давлатини  иқтисодий ривожланиш учун барча манбаларга эга бўлганини баён қилар экан, Москва давлати ҳеч қачон биринчи   бўлиб санкцияларни камайтириш ва ё бекор қилишни сўрамайди, аммо Европа Иттифоқининг етакчилари биринчи қадамни ташлаганида, Россия ҳам ушбу масалани кўриб чиқиши билан бу одимга муносиб жавоб қайтаради деб изоҳлади.

Медведев ўз сўзларида муҳим масала шудирки, чекловлар ва санкциялар биринчи бўлиб, Россия томонидан жорий этилмаган ва бундай ҳатти-ҳаракат ҳам   музокара принсиплари ва унинг самара бериши нуқтаи назаридан тўғри эмас, деб аниқлик киритди.

Россия бош вазири шунингдек, Халқаро иқтисодий вазиятини бу масалага жумладан  савдо уруши ва Россия давлатига қарши санкцияларни сақланиб қолишига ўз таъсирини етказаётгани ва шундай бир шароитда, Москва давлати назарга тутган мақсадларига эриша олиш учун бор куч- қудратини ишга солишини эълон этди.

 

Ёрлиқ