Афғонистоннинг Зобул минтақасида юз берган портлашда 20 нафар ҳалок бўлди
Афғонистон жануби- шарқидаги Зобул вилояти марказида бомба ўрнатилган машинани портлаганида 20 нафар ҳалок бўлиб, 90 нафар жароҳат олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон жануби шарқидаги Зобул вилоят маркази бомба қўйилгани автомашинна портлаганида, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрланганини маълум қилди.
Зобул вилояти кенгаши раис Атохон Ҳақбаён ўз сўзларида бугун Зобул вилояти марказидаги Қалот шаҳрида юз берган бомба ўрнатилган автомашанини портлаганида ҳозиргача йигирма киши қурбон бўлиб, жароҳат олганлар сони 90 нафардан ошди деб изоҳлади.
Толибон гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, амалиётдан мақсад Зобул миллий хавфсизлик идораси эди ва бу ҳужумда афғон ҳарбийларидан бир нечтаси ўлдирилди деб эълон этди. Аммо маҳаллий манбалар бу портлаш Қалот шаҳри касалхонаси олдида рўй бергани ва шу сабабдан талофат кўп эканлинини таъкидлашмоқда.