Афғонистоннинг Зобул шаҳридаги қонли теракт омили қўлга олинди
Афғонистонлик ҳарбийлар мамлакат жанубидаги Зобул вилоятида қонли терактни амалга оширган шахсни қўлга олишди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот идораси тарқатган баёниясида, Ғазни вилоятида кеча бошланган "Мубин" номли давлат армиясининг махсус амалиётлари жараёнида ушбу террорчи қўлга олинганини тасдиқлади.
Бу амалиётда ҳужумларнинг лойиҳачилари бўлганТолибон гуруҳининг 8 жангариси ҳам ушлангани айтилади.
Эслатиб ўтамиз куни кеча Афонистоннинг Зобул вилоятидагиги Қалот касалхонаси яқинида амалга оширилган теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлиб, 140 киши жароҳат олганди.
Қурбон бўлган шахслардан икки нафарини афғон хавфсизлик кучлари ва қолганларини болалар ва аёллар ташкил этади.
Толибон ушбу ҳужум учун учун масъулиятни ўз зиммасига олган.