Трамп Европа давлатларини таҳдид қилди
(last modified Sat, 21 Sep 2019 12:09:18 GMT )
сентябр 21, 2019 17:09 Asia/Tashkent
  • Трамп Европа давлатларини таҳдид қилди

АҚШ президенти Европа давлатларини айни пайтда Ироқ ва Сурияда қўлга олинган ИШИДга аъзо террорчи фуқароларини қўйиб юбориши тўғрисида огоҳлантирди.

Нью-йорк таймс газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп кеча мухбирлар билан суҳбатида Франция, Германия ва айрим бошқа давлатлар  ИШИДга қўшилган ва ҳозиргача ушланган ўз фуқароларини қайтариб олишмаса, уларни Европа мамлакатлари чегараларига қўйиб юборишини эълон этди.

АҚШ давлат масъуллари  ИШИДга қўшилган ва қўлга олинган Ғарб фуқаролари бўлган террорчиларни қайтариб олишлари учун Европа давлатларига нисбатан босимларни кучайтиришган.

 Бугунги кунда ИШИД террорчи гуруҳининг минглаб жангарлари Сурия қамоқхоналарида сақланмоқда.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари терроризмга қарши курашни баҳона қилиб шундай бир ҳолда Сурияда иштирокини давм эттирмоқдаки, Трамп президентилигининг аввалида АҚШ давлатлари террорчи гуруҳлар хусусан Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳларни ташкил қилишининг асли омили бўлган еб тан олганди.

 

Ёрлиқ