Ашраф Ғани Афғонистон халқини тинчликка яқинлашаётганидан сўз очди
Афғонистондаги нотинчликлар ҳамда Кобул давлати ва Толибон ўртасидаги қуролли тўқнашувларни давом этаётганига қарамай мамлакат президенти Ашраф Ғани олдингиданда тинчлик ва осойишталикка яқинлашаётганини айтмоқда.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани халқаро тинчлик куни муносабатида сўзлаган нутқида, Афғонистон олдинги йилларга қараганда тинчлика яқинлашаётганини таъкидлаб, уруш яхши ҳал йўл эмас ва барча диний пешволар мамлакатда урушни " ҳаром" эканлингини эълон этишмоқда деб изоҳлади.
Афғонистон президенти ўз сўзларида , ўтган йиллар ичида миллий бирлик давлатини мамлакатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш учун бор куч- қудратини ишга солгани ва бу саъй -ҳаракатлар натижасида Афғонистонда тинчликни вужудга келтириш масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани , тинчлик ва сулҳга эришиш масласи эса ҳавас орзудан ҳақиқатга айланаётганини қўшимча қилди.
Муҳаммад Ашраф Ғани шунингдек Афғонистондаги 40 йиллик урушни тўхтатиш йўлини мамлакатдаги республика тизими ва сайловларни ҳимоя қилиш ҳамда сиёсий даражада иштирокларни кенгайтиришда эканлигини таъкидлади.
Келаси шанба яъне сентябрь ойининг 28 куни Афғонистон президентлик сайловлари ўтказилиши кутилмоқда. Олдинроқ Толибон гуруҳи чиқарган баёничисда сайловлар жараённи сохталаштирилганини таъкидлаб халқни сайлов марказлари ва овоз бериш пунктларига бормасликка чақирганди.