Британия Мудофаа вазирлиги билмасдан Арабистон армиясини ҳимоя этаётганини тан олди
(last modified Mon, 30 Sep 2019 12:07:43 GMT )
сентябр 30, 2019 17:07 Asia/Tashkent
  • Британия Мудофаа вазирлиги билмасдан  Арабистон армиясини ҳимоя этаётганини тан олди

Британия Мудофаа вазирлиги билмасдан Арабистон армиясини махфий тарзда ҳимоя этаётгани тўғрисидаги ҳужжатларни тарқатган.

"Дейли маврик" газетасининг ёзишича, Британия Мудофаа вазирлиги  илк бор  Яманга қарши урушда Арабистон ҳарбий кучларини ҳимоя қилиш учун миллиард фунт маблағидаги махфий дастурларини эътироф этди.

 Икки миллиард фунт маблағ ҳамда юзлаб хизматчиларга эга бўлган ушбу дастур Британия давлати сайтларида мавжуд эмас.

Британияни билмасдан фош этган ушбу маълумотларида шунингдек мамлакат мудофаа вазирлиги  Лондон давлати расман ва ошкора эълон қилганидан ҳам бир неча баробар кўпроқ маблағлар билан Саудия режимини ҳимоя этаётганини эътироф этган.