СИ ЭН ЭН телеканали АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳар қандай уруш эҳтимоли тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Thu, 03 Oct 2019 14:10:30 GMT )
октябр 03, 2019 19:10 Asia/Tashkent
  • СИ ЭН ЭН телеканали АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳар қандай уруш эҳтимоли тўғрисида огоҳлантирди

СИ ЭН ЭН телеканали АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳар қандай эҳтимоилй урушни фожеали бўлишини таъкидлаб, Вашингтон давлати бу урушда ғалаба қозона олмайди деб эълон этди.

Бугун СИ ЭН ЭН тарқатган хабарида АҚШ ва Эрон ўртасида эҳтимолий урушни фожеали бўлишини таъкидлаб, Трампни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашдан воз кечгани оқилона  позиция эди деб маълум қилди.

Бу ҳисобот Эрон ва АҚШ ўртасидаги ҳар қандай эҳтимоилй урушнинг ёмон оқибатларига тўхталиб, Эронга қарши ҳужумлар мураккаб урушларни келтириб чиқаради, Ғарб ва АҚШнинг бошқа иттифоқчилари бу урушда  енгиллик билан ғалаба қозона олишмайди аммо енгиллик билан  мағлуб бўлишларининг эҳтимоли кўп деб изоҳланган.

СИ ЭН ЭН ўз ҳисоботларида  Эронга қарши ҳар қандай ҳужум  Ғарб қудратини намойиш этиш вазиятидан бирдан кенг- қамровли уруш оловига айланиши мумкинлиги тўғриисда огоҳлантирди.

Мазкур телеканал шунингдек бу уруш олови ҳатто Исроилни қамраб олиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

СИ ЭН ЭН телеканали эндиликда  Эрон билан музокара ўтказиш зарур, акс ҳолда Эрон минтақани ғафлатда қолдиришининг эҳтимоли борлигини истисно қилмади.

 

Ёрлиқ