Россиянинг банк системаси тарихида энг буюк киберҳужум аниқланди
Россия ОАВ-и мамлакатдаги энг буюк банки -Sberbank мижозларининг милионлаб нафарига тегишли маълмуотларни фош бўлгани тўғрисида хабар тарқатилган.
Россияда чоп этиладиган Коммерсант газетасининг кечанги хабарига кўра, Сбербанк мижозлари борасидаги маълумотларни фош этилгани тўғрисидаги хабар интернет орқали ўтказилган йиғилишда эълон этилган.
Сбербанк раҳбари эса маълумотларни ўғирлангани тўғрисида ўрганишлар ўтказилиши ва унинг аниқланиши зарурлигини таъкидлаб мижозларга ҳеч қандай хавф- хатар таҳдид этмайдиганини қўшимча қилган.
Хабарларда келтирилишича ушбу киберҳужум Россия банк соҳаси тарихида энг буюк киберҳужум эканлиги айтилади, чунки 60 миллион мижозларга тегишли маълумотлар ўғирлангани айтилади.
Айтиш жоизлдирки Сбербанк 178 йил тарихга эга бўлиб бутун Россия ва бошқа мамлакталарда 17 минг 500 филиаллари бор.