Британия Brexit лойиҳасини ижро этишни орқага суришни таклиф қилди
(last modified Sun, 20 Oct 2019 08:06:42 GMT )
октябр 20, 2019 13:06 Asia/Tashkent
  •  Британия Brexit лойиҳасини ижро этишни орқага суришни таклиф қилди

Кеча Британия бош вазири ўз позициясидан орқага чекиниши билан имзоланмаган мактубида Европа кенгаши раиси Дональд Тускка хитобан Brexit лоийҳасини ижро этиш муҳлатини узайтириш лозимлигини таъкидлади.

Форс ахборот агетлигининг хабар қилишича, Борис Жонсон ўз мактубада Brexit лойҳасини 2020 йилнинг 31 январига қадар орқага сурилишини таклиф этган.

Шу ҳолда Британия ОАВ-и Жонсон ҳам Европа иттифоқига аъзо давлат раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатида  Британия парламенти намояндалари уни йўллашга мажбур қилган мактубни парламент томонидан тайёрланганини маълум этди.

Борис Жонсон  Бритния паламенти қарори асосида  шанба куни соат 23 дан олдин  Brexit лойиҳасини орқага суриш таклифини Ервопага топширишга вазифродо этилган.

Британиянинг қуйи палатаси намояндалари фавқулодда йиғилишида  бу мамлакат давлатини  Европа иттифоқидан чиқиш муҳлатини узайтириш учун Брюссел билан музокара ўктазишга вазифадор этадиган қақор чиқаришди.

 

Ёрлиқ