Эфиопия Мисрга куч ишлатиш билан таҳдид қилмоқда
Эфиопия бош вазири Ан-Наҳза тўғони масаласида Миср билан ихтилофларни музокара йўли билан ҳал этиш зарулигии таъкидлаб, Қоҳира давлатига ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича. кеча Эфиопия бош вазири Аби Аҳмад мамлакат парламентида сўзлаган нуқида, Ан-Наҳза тўғони масаласида урушни бошлашга мажбур бўлганимизда Эфиопия давлати миллионлаб фуқароларини урушга даъват этади деб изоҳлади.
Эфиопия бош вазири шунингдек ҳеч ким Ан-Наҳза тўғонини қуришга тўсиқ ярата олмайдиганини таъкидлаб, уруш ҳеч бир томон Мисрга ҳам , Суданга ҳа ва Эфиопияга ҳам фойдаси йўқ деб қўшимча қилди.
Эфиопия бош вазири шунингдек Ан-Наҳза тўғони Нил дарёси яқинидаги ҳеч бир мамлактага зарар келтирмайдиган шаклда қурилади деб изоҳлади.
Миср ТИВ- и ҳам тарқатган баёниясида Эфиопия бош вазири сўзларига аксиламал кўрсатди.
Мазкур баёнияда келтирилишча, ҳарбий вариантдан фойдаланиш яхши ва муносиб эмас ва Миср давлати Африка Иттифоқи қонунларига зид бўлган Эфиопия бош вазири позициясини танқид қилади деб қайд этди.
Эслатиб ўтамиз Эфиопия давлати ўз ҳудудидаги Нил дарёси устида ҳамда Судан мамлакатининг 40 километрлигида Ан-наҳза тўғонини қуриш ҳолидадир.