БМТ сионистик режим тажовузларини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48272-БМТ_сионистик_режим_тажовузларини_тўхтатиш_зарурлигини_таъкидлади
БМТнинг инсон ҳуқуқлари ҳисоботчиси Халқаро ҳамжамиятни сиоинстик режимнинг босқинчилиги ва тажовузларини тўхтатишга чақирди.
(last modified 2019-10-24T08:34:55+00:00 )
октябр 24, 2019 13:34 Asia/Tashkent
  • БМТ сионистик режим тажовузларини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ҳисоботчиси Халқаро ҳамжамиятни сиоинстик режимнинг босқинчилиги ва тажовузларини тўхтатишга чақирди.

ИРНА хабарига кўра, бугун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботчиси Майкл Линк  бу ташкилот Бош Ассамблеясига берган ҳисоботида  Исроил режими босқинчилик ва тажовузлардан воз кечмаса, Халқаро ҳамжамият бу режимга қарши лозим- чоралар кўриб чиқиши шарт деб эълон этди.

Линк ўз сўзларида  Халқаро ҳамжамият Исроил режими тажовузларини қоралашда турли резолюция ва баёнотлар чиқарган, аммо  бу режим амал қилмаётир деб қўшимча қилди. БМТнинг ушбу масъули шунингдек,  Исроил режими Халқаро ҳамжамият, хусусан  саноати ривожланган ва Ғарб давлатларининг  сиёсий иродаси ва позициясининг кучсизлигидан суиистеъмол қилиб келмоқда деб қайд этди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботчиси ўз таклифи якунида  Халқаро ҳамжамиятни  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқлари  ҳамда шарқий Қуддусдаги фаластинлик манзилларини сионистик режим томонидан вайрон этилаётгани ва бу режимни шаҳарчалар қуришни давом эттиришга кўпроқ диққат қилишга чақирган.