октябр 28, 2019 13:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Мудофаа вазирлиги масъули: оташкесим жорий этилса, Толибон билан келиша олиш мумкин

Афғонистон Мудофаа вазирлиги бошлиғи Толибон гуруҳи билан ҳар қандай келишувни имзолашдан олдин бу гуруҳ оташкесим режаси ва шартларини қабул қилиши керак деб айтди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон Мудофаа вазирлиги бошлиғи Ассадуллоҳ Холид  оташкесим жорий этилмаса, Толибон гуруҳи билан ҳеч қандай музокаралар ва келишувга эришишни имкони йўқлигини таъкидлаб,  сиёсий келишувни яратиш учун АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокаралар қайта бошланса,  бу музокараларда Толибон гуруҳи оташкесим  шартлари ва режасини қабул этиши лоизм дея изоҳлади.

Аммо  Мулло Абдулғани Бародар бошчилигадиги Толибон гуруҳининг сиёсий делегацияси  афғонлараро йиғилишида қатнашиш мақсадида Пекинга борган. Толибон гуруҳининг сиёсий делегацияси афғонлараро музокараларда қатнашиш учун шундай бир ҳолда Пекинга борганки, Афғонистон давлати  икки кунлик бу йиғилишда қатнашиш ва Толибон билан тинчлик музокараларни қайта тиклаш учун делегацияси аъзоларини маълум этмоқда.

 

Ёрлиқ