Бокуда МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди
Бугун Озарбойжон республикаси пойтахти Боку шаҳрида МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг бир кунлик йиғилиши иш бошлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россия, Озарбойжон республикаси, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари ҳамда Қирғизистон армияси бош штаби раиси шунингдек МДҲ ижроий қўмитаси раиси Сергей Лебедев мазкур йиғилишида қатнашмоқда.
МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари мазкур йиғилишда 2025 чи йилга қадар МДҲ мамлакталари ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар дастурининг лойиҳаси ҳамда 2025 йилгача назорат этиш қўшма системасини кенгайтириш ва МДҲ Мудофаа вазирликларининг химиявий, биологик ва радиация соҳасидаги вазиятини баҳолаш дастурини кўриб чиқишади.
МДҲ мудофаа вазирлари шунингдек жорий йилдаги ҳамкорликлар нажижалари ва 2020 чи йилда бу мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг фаолияти масаласини муҳокома қилишади.