Давлат ҳарбийлари ва мухолифат кучлари Украина шарқидан орқага чекина бошладилар
(last modified Sun, 10 Nov 2019 08:14:11 GMT )
ноябр 10, 2019 13:14 Asia/Tashkent
  • Давлат ҳарбийлари ва  мухолифат кучлари Украина шарқидан орқага чекина бошладилар

Украина давлат ҳарбийлари ва бу мамлакатнинг мухолифат ҳаракати кучлари баҳсли Донбасс минтасидаги қишлоқларни тарк эта бошлашди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Украина бўҳронига ечим топиш ишчи гуруҳидаги Россия намояндаси  Борис Гризлов  ушбу хабарни эълон этиши билан, Киевни  янги қадамини ташлаб ҳарбийларни чиқариш келишувини ижро этишни кечиктирмасликига умид қилди.

 Москва давлати томонидан сиёсий жиҳатдан ҳимоя этилиши айтиладиган Украина шарқидаги рус миллатига мансуб мухолифат кучлари ва Киев давлати ҳарбийлари ўртаидаги тўқнашувларда  2014 чи йилдан бери 13 минг нафар ҳалок бўлган.

 2015 -чи йилдан бугунгача бу минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатлар ҳамда эълон этилган оташкесимларга қарамай,  ҳар икки томон ўртасидаги тўқнашувлар тўхтатилмаган.

Ўтган апрель ойида Владимир Зеленский Украина президенти бўлганидан кейин  тинчлик музокараларни қайта бошлаш ва россиялик касбдоши билан мулоқотни қайта тиклашни таклиф этди.

Кремль давлати эса Киев давлат кучлари Украина нинг шарқ минтақаларини тарк этиши шарти билан музокараларни бошлашга  тайёрлигини эълон этди.

 

Ёрлиқ