Россия давлати АҚШни Суриядаги нефт конларини талон -тарож этиши тўғрисида огоҳлантирди
Россия ТИВ раҳбари АҚШни Суриядаги нефт конларини назора этиши ва талон- тарож қилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ереванда арманистонлик касбдоши Zohrab Mnatsakanyan билан қўшма матбуот конференциясида АҚШ давлати Суриядаги нефт конлари ва таъсисотларини эгаллаш ва назорат қилиш мақсадида ноқонуний ҳатти- ҳаракатларни бошлаган деб айтди.
Россия ташқи ишлар вазири шунингдек, АҚШ Суриядаги нефт манбаларини талон- тарож этиш мақсадида Суриядаги нефт конларини қуриқлаш баҳона қилиб бу мамлактада ўз ҳарбийларини жойлаштирган деб таъкидлади.
Сергей Лавров ўз сўзларида АҚШнинг бундай ҳатти-ҳаракати Сурияда тинчлик ва барқарорликни ўрнатилишига нафақат кўмак етказмайди, балки бу мамлакатда нотинчликларни кенгайишига замин яратади деб эълон этди.