Помпеонинг янги сафсатаси: Эрон терроризмни ҳимоя қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48633-Помпеонинг_янги_сафсатаси_Эрон_терроризмни_ҳимоя_қилмоқда
Кеча АҚШ ТИВ раҳбари Эрон ислом жумҳуриятига қарши қаратилган асоссиз иддаолар ва туҳматларини такрорлади.
(last modified 2019-11-16T04:52:15+00:00 )
ноябр 16, 2019 09:52 Asia/Tashkent
  • Помпеонинг янги сафсатаси: Эрон терроризмни ҳимоя қилмоқда

Кеча АҚШ ТИВ раҳбари Эрон ислом жумҳуриятига қарши қаратилган асоссиз иддаолар ва туҳматларини такрорлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео билдирган сўзларида Эрон ислом жумҳуриятининг терроризмни қўллаб- қувватлашда айблаб, Эрон  Осиё ғарбидаги барча нотинчликларнинг асли сабабчисидир деб иддао қилди.

Помпео шунингдек Твиттер саҳифасида,  Франция ТИВ раҳбари билан учрашганини хабар қилиб, Жан Ив Лодриан билан  турли масалалар хусусан Эрон масаласи хусусида маслаҳатлашганини таъкидлади.

Пайшанба куни АҚШ ТИВ раҳбари  Вашингтон шаҳрида саудиялик касбдоши Файсал бин Фарҳон билан Эрон хусусида суҳбатлашганди.

АҚШ ташқи ишлар вазири бу учрашувдан кейин  АҚШ ва Саудия Арабистони Эронга қарши курашни давом эттиришади деб айтди.

 Эсатиб ўтамиз Эрон ислом жумҳурияти Сурия ва Иров давлатларининг таклифи асосида бу мамлакатдаги АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳимо этадиган террорчиларга қарши кураш учун маслаҳатлашув ёрдамларини етказмоқда. Аммо Эроннинг ушбу ҳатти- ҳаракатлари АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ёқмайди .