Малида 13 нафар француз ҳарбийси ҳалок бӯлди
ноябр 26, 2019 16:36 Asia/Tashkent
Малида икки вертолётнинг тӯқнашуви натижасида 13 нафар француз ҳарбийси ҳалок бӯлди.
Франспресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Элизе қасри Малида икки вертолётнинг тӯқнашуви натижасида 13 нафар француз ҳарбийси ҳалок бӯлганини тасдиқлаган.
Қурбон бӯлганлар Малидаги экстремистик гуруҳга қарши Барҳан амалиётда қатнашган француз ҳарбийлари эди.
Қайд қилиш жоизким, 2014 йилдан буён Малида 36 фрацуз ҳарбийси ҳалок бӯлган.
Малида 2012 йилдан бери террорчи гуруҳлар мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиб келади. БМТнинг (MINUSMA) кучлари ва француз ҳарбийлари бу ерда тинчлик-осойишталикни сақлаш кафолатини қӯлга олишган. Аммо улар кӯзга кӯринарли муваффақиятларга эришолмаган.
Ёрлиқ