2019 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар
(last modified Sun, 08 Dec 2019 09:11:50 GMT )
декабр 08, 2019 14:11 Asia/Tashkent
  • 2019 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар

Euromonitor International компанияси мутахассислари ҳар йили сайёҳлар орасида энг машҳур бўлган шаҳарлар илк юзталик рўйхатини тузади. Бу йилги рейтинг ҳам компания сайтида эълон қилинди.

Дастлабки ўринни Гонконг эгаллаган. Йил охирига бориб бу жойга ташриф буюрганлар сони 26.7 миллионга етиши кутилмоқда.

Кейинги ўринларда Тайланд пойтахти Бангкок (25.8 миллион) ҳамда Хитой таркибидаги алоҳида бошқарувдаги ҳудуд Макао (20.6) эгаллаган. Шунингдек, биринчи бешликни Сингапур (19.7 миллион) ва Лондон (19.5 миллион) якунлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, дунё бўйлаб сайёҳлар оқими ўтган йилгига қараганда 4.2 %га ошган. 2019 йил давомида жами 1.5 млрд маротаба саёҳатлар амалга оширилган. Шунингдек, бу саёҳатларнинг 47 %и илк 100 таликдаги шаҳарлар ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрда Mastercard халқаро тўловлар тизимининг маълумотларига асосан Осиё-тинч океани минтақасининг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрган шаҳарлар рўйхати маълум қилинган эди. Унда Бангкок биринчи поғонада эди.