Афғон болалари энг асоссий ҳуқуқидан маҳрум қолишган
(last modified Wed, 11 Dec 2019 13:20:07 GMT )
декабр 11, 2019 18:20 Asia/Tashkent
  • Афғон болалари энг асоссий ҳуқуқидан маҳрум қолишган

БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси -UNAMA афғонистонлик болаларни энг асосий ҳуқуқидан маҳрум қолганини эълон этди.

Кеча Афғонистондаги БМТ ваколатхонаси  Афғонистоннинг миллионлаб болалар асоссий ҳуқуқлари жумладан, яшаш, соғлиқни сақлаш, таълим ва дам олиш каби энг оддий ва асосий ҳуқуқларидан маҳрум бўлган деб қўшимча қилди.

UNAMA шунингдек  афғонистонлик болалар илгаригидек  урушда қатанашаётган турли гуруҳлар томонидан суиистеъмол қилиниб  ҳуқуқлари паймол этилмоқда, шунингдек  мактаблар, касалхоналарга қарши ҳужумларнинг ёмон ва салбий таъсиридан ранж чекишмоқда деб маълум этди.

Афғонистндаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари  бўйича олий вакили Фаина Фрейрз бу хусусда сўзлаган нутқида,  Афғонистон давлат идораларини инсон ҳуқуқларини паймол этилишини олдини олиш хусусан болалар ҳуқуқи мавзусига алоҳида эътибор қаратиши лозим чунки  бу масалага эътиборизлик кўрсатиш  инсон ҳуқуқларини оёқ ости этувчи гуруҳларни жазоланмай қолишига сабаб бўлади деб эълон этди.