АҚШ давлати Эронга қарши жорий этган санкцияларни бекор этиш шартларини такрорлади
(last modified Sun, 15 Dec 2019 08:58:30 GMT )
декабр 15, 2019 13:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Эронга қарши жорий этган санкцияларни бекор этиш шартларини такрорлади

АҚШ давлати яна бир бор Эронга нис6атан қўлланган санкцияларни бекор қилиш шартларини эълон этди.

Нью-йорк -таймс газетаси ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ молия вазири Стивен Менучин  Дохадаги йиллик йиғилишида  Теҳрон давлати Вашингтон қўйган асосий шартларини бажарганида АҚШ ҳам Эронга қарши қўллаган санкцияларини бекор этишга тайёр деб иддао қилди.

Менучин ўз сўзларида  Эронга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилиш учун АҚШ қандай шартлар қўйганини ошко этмади.

АҚШ молия вазири шунингдек  АҚШни Саудия Арабистонига ҳарбий кучларини жўнатиш қарорига келганига тўхталиб,  АҚШ мудофаа мақсадларида Арабистон ҳудудида ўз ҳарбий кучларини жойлаштирмрқчи деб айтди.

АҚШ молия вазири Саудия Арбистонидаги Оромко нефт таъсисотига уюштирилган ҳужумга ишора қилиб,  бу ҳужумлар дунё иқтисодиётига ҳужум қилиш маъносида эди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ