Хитой давлати АҚШ томонидан космосни уруш майдонига айлантирилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Хитой ТИВ-и АҚШ миллий мудофаа қонунига кўрсатган аксиламалида, космосни янги урушлар майдонига айланиши тўғрисида огоҳлантирди.
Глобал таймс хабарига кўра, кеча Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ сенатида миллий мудофаа қонунини ратификация қилингани шунингдек, АҚШда космос кучларини ташкил этиш дастурига аксиламал кўрсатиб, Пекин давлати космосни ҳарбийлаштирилишидан қаттиқ хавотирда деб эълон этди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг эълонига асосан, шундай бир вазиятда космосдан тинчлик мақсадда фойдаланиш ва космосда ҳарбий соҳасини назорат этиш мақсаддаги қонуний ҳужжат ҳусусида музокара ўтказиш учун фавқулодда бир вазият вужудга келмоқда.
АҚШ давлати космосдаги ҳарбий соҳасини ташкил этиш мақсадида 20 миллиард долларлик бюджетни назарга тутган. Донадльд Трапм ҳам АҚШ ҳаво кучлари космос бўлинмаси қўмондонлиги нафақат мудофаа арсасида балки ҳужум қилиш потенсиалини ҳам кучайтиради деб айтган.