Ҳиндистондаги эътирозли намойишларда 5 киши ҳалок бўлди
(last modified Sat, 21 Dec 2019 11:18:26 GMT )
декабр 21, 2019 16:18 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистондаги эътирозли намойишларда 5 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон штатининг полицияси, фуқаролик ҳаққи хусусидаги жанжалли қонунга қарши чиқиб митинглар ўтказган эътирозчилардан 5 нафарни ҳалок бўлганини таъкидлади.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича,   Ҳиндистонда фуқаролик ҳаққи жанжалли қонунига қарши халқ эътирозлари ва унинг натижасида бир неча кишиларни ҳалок бўлгани билан бир вақтда бугун Ҳиндистон Бош вазири  мамлакат хавфсизлиги борасида мулоқот қилиш учун вазирларни чақиртирган.

Деҳлидаги иккита давлат манбалаи  ҳам  бугун фуқаролик ҳаққи жанжалли қонунга қарши эътирозларни вужудга келиши ортидан Ҳиндистон Бош вазири Нарандра Моди   мамлакат хавфсизлиги масаласини муҳокама қилиш мақсадида вазирлар кенгаши билан мулоқот ўтказишни таклиф этганини тасдиқладилар.

Ҳиндистон парламентида фуқаролик ҳаққи жанжалли қонунини қабул этилганидан бери полиция ва эътирозчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда ҳозиргача 17 киши ҳалок бўлган.

Танқидчиларга кўра бу қонун мусулмонларга нисбатан  камситиш бўлиб, Ҳиндистондаги секуляризм қонунини ҳам бузмоқда.

 

Ёрлиқ