Ашраф Ғани Афғонистон президентлик сайловида кўпчилик овозга эга бўлди
Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси мамлакат президентлик сайловининг дастлабки натижаларини эълон этди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистоннинг Мустақил сайлов комиссияси дастлабки натижаларга кўра Ашраф Ғани 50,64 фоийз овоз билан олдинда бормоқда деб қўшимча қилди.
Бундан олдин Абдулллоҳ Абдуллоҳ бошчилигидаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик штаби Афғонистондаги 27 вилоятларининг айрим минтақаларида овозларни қайта ҳисоб китоб қилиш зарурлиги, чунки бу штаб кузатувчилари итштирокисиз сайловлар ўтказилганини таъкидлаганди.
Афғонистон президентлик сайловларининг айрим номзодлари жумладан Абдулллоҳ Абдуллоҳ сохтакорликка йўл қўйилган президентлик сайловлар натижаларини қабул қилмаслигини маълум этишганди.
Сўнгги хабарларга кўра Абдулллоҳ Абдуллоҳ бошчилигидаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик штаби сайловларнинг дастлабки натижаларини рад этган.