декабр 23, 2019 14:02 Asia/Tashkent
  • Лавров АҚШни Эрон қаршисидаги ҳатти ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди

Россия ТИВ раҳбари Теҳронга нисбатан Вашингтон давлати олиб бораётган сиёсатни БМТ уставини ошкора тарзда бузиш эканлигини таъкидлаб, АҚШ давлати бир неча минг йиллик тамаддун ва цивилизацияга эга бўлган Эрон дек мамлакатга нисбатан ҳурматсизлик қилиши мумкин эмас деб таъкидлади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  АҚШ Эронга қарши сиёстлари билан нафақат БМТ устаивни ошкора тарзда бузиб, Хавфсизлик кенгашнинг зарурий резолюциясини ижро этишдан воз кечмоқда, балки  юзсизлик билан  бу мамлакатга шарт қўйишга уринмоқда деб изоҳлади.

Лавров ўз сўзларида Эрон  мамлакати минг йиллик цивилизиация, обру- эътибор ва анъаналарга эга бўлган сарзаминдир деб қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири  АҚШ давлати  Эрон  ўз мажбуриятларига амал қилишини таъкидламоқда ва ҳолангки ўзи Эрон хусусидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузиб келмоқда деб баён этди.

Лавров шунингдек,  АҚШ ҳатто  Эрон билан эркин тарзда савдо  иқттисодий ҳамокрлик қилиш ҳаққига эга давлатларга ҳам Теҳрон билан муносабатларини  тўхтатишини сўрамоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ