декабр 23, 2019 17:37 Asia/Tashkent
  • Россия армияси  бу мамлакат чегараси яқинида НАТО ҳаракатларини ошгани тўғрисида огоҳлантирди

Россия армияси Болтиқ бўлинмалари қўмондонлиги НАТО ташкилотини Россия чегаралари яқинида ўз фаолиятини оширгани тўғрисида огоҳантирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россия армияси Болтиқ бўлинмаси қўмондонлиги тарқатган баёниясида,  НАТО ҳарбий самолётлари  жорий йилда Россиянинг ғарб чегараларида ўз фаолияти ва ҳаракатларини оширган деб эълон қилди.

 Мазкур баёнияда келтирилишча,  2019 чи йил давомида Россия ер ва ҳаво чегаралари яини осмонида НАТО жосуслик  самолётлари 800 марта  парвозларни амалга оширган. Бу кўрсаткич 2018 чи йилда 578 марта бўлган.

Россия армияси Болтиқ бўйи бўлинмалари қўмондонлиги шунингдек,  НАТОнинг қирувчи самолётларининг Россия чегаралари яқинидаги парвозлари икки баравар кўпайиб 400 тага етган деб изоҳлади.

Россия армияси масъуллари ҳардоим  мамлакат армияси Болтиқ бўлинмаси  ҳар қандай эҳтимолий ҳужумларни олдини олиш учун етарлича потенсиал ва имкониятларга эга бўлганини таъкидллаб келишган.

 

Ёрлиқ