Путин қурол- яроқ назорати тўғрисидаги битимларни заифлашганидан хавотир билдирди
(last modified Wed, 25 Dec 2019 08:21:30 GMT )
декабр 25, 2019 13:21 Asia/Tashkent
  • Путин қурол- яроқ назорати тўғрисидаги битимларни заифлашганидан хавотир билдирди

Россия президенти дунёда қурол яроқларни назорат этиш тўғрисидаги битимларни АҚШ томонидан заифлаштирилаётганидан хавтортирланиш билдирди.

Интерфакс ахборот агентлигигинг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин дунёда қуролларни назорат этиш тўғрисидаги битимларни бузиб келаётган АҚШ ҳатти ҳаракатига кўрсатган аксиламалида,  Москва давлати  дунёда АҚШ ракеталарни жойлаштирилишини кузатиб бориши лозим деб айтди.

Путин ўз сўзларида АҚШни INF -ўрта масофага мўлжалланган ракеталар битимидан чиққанига тўхталиб, 2019- чи йилда АҚШ амалий равишда INF ни "нобуд этди" ва шу сабабдан   дунёда бундай ракеталарни  жойлаштирилишини кузатиб боришимиз шарт деб изоҳлади.

Россия президенти  қурол- яроқ назорати тўғрисида янги келишувни имзоланишига қадар ядровий  ва ракета қудратини кенгайтиришни давом эттирамиз деб қўшимча қилди.

Путин шунингдек,  қурол- яроқ ва ракеталарни назорат этиш тўғрисидаги янги келишув борасида ҳардоим музокара ўткзишга тайёрлигини  эълон этди.

 

Ёрлиқ