Россия: Америка доим халқаро ҳарбий келишувларни поймол қилиб келмоқда
(last modified Fri, 27 Dec 2019 13:12:47 GMT )
декабр 27, 2019 18:12 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазирингинг ўринбосари Александр Фомин
    Россия мудофаа вазирингинг ўринбосари Александр Фомин

Россия мудофаа вазирингинг ўринбосари қисқа ва ўрта масофага учадиган ракеталар шартномасидан чиқиши ва халқаро ҳарбий шартномаларни поймол этиши сабабли Американи танқид қилди.

Москвада нашр этадиган Известия ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Александр Фомин Американинг бу сайъ-ҳаракатини дунёда стратегик барқарорликни мураккаблаштирган америкаликларнинг масъулиятсизликча олиб борган сиёсатининг намунасидир,-деб айтди.  

У шунингдек, Россия қуролли кучларининг халқаро муҳим вазифаларидан бири ҳарбий халқаро келишувларга риоят этишдан иборат, аммо Америка томонидан амалга оширилган қонунбузарликлар бу ишга монеа яратмоқда,-деб эслатиб ўтди.

Россиянинг ушбу расмийси, қисқа ва ўрта масофага учадиган ядровий кучлар шартномасидан Американинг чиқиши Американинг масъулиятсиз сиёсатининг намунаси эканига ишора этиб, Россия томони ушбу шартномани сақлаб қолиш учқун мумкин бўлган барча сайъ-ҳаракатни амалга оширди,-деб таъкидлади.

Александр Фомин Америка расмийлари "очий осмон келишуви" шартномасини эскирган деб  билишади...агар бу келишув бекор қилинса, дунёда қурол-яроқларни назорат қилиш аввалгидан ҳам мураккаблашади,-деб қўшимча қилди.

американинг қисқа ва ўрта масофада учадиган келишувдан чиқиши Россиянинг хавотирланишига қўшимча, қайта совуқ урушига қайтишдан дунё жамоатчилигини ҳам хавотирга солмоқда.

Зикр этилган шартнома 1987 йили уша вақтдаги Совет Иттифоқи ва Америка раҳбарлари томонидан имзоланди ва дунёда ядровий қурол-яроқларни назорат қилишда муҳим ролй уйнади.

Ёрлиқ