Толибон гуруҳи Афғонистонда вақтинчалик оташкесим ўрнатилишига тарафдор
(last modified Sat, 28 Dec 2019 13:29:05 GMT )
декабр 28, 2019 18:29 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Афғонистонда вақтинчалик оташкесим ўрнатилишига тарафдор

Ахборот манбалари, Афғонистонда вақтинчалик оташкесим ўрнатиш мақсадида Толибон гуруҳи етакчиларининг келишуви ҳақида хабар қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Толибон гуруҳига яқин манбалар, бу гуруҳ раҳбарлари, Покистонда сўнгги йиғилишда Афғонистнда оташкесим ўрнатиш лойиҳасига тарафдор эканлигини эълон этдилар.

Мазкур хабарга асосан,  келаси кунларда АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасида келишув  имзоланиши вақти аниқланади ва ҳар икки томон музокараларида афғонларо ўртасида музокараларини бошлаш мавзуси ҳам муҳокама этилади деб  таъкидлади.

Ҳозиргача  Толибон гуруҳи қисқа муддатли оташкесим борасида АҚШ ҳарбийлари ва  ё Афғонистон давлати билан музокара ўтказгани маълум эмас.

Ҳозиргача  Толибон гуруҳининг  оташкесими борасида ҳеч қандай хабар тарқатилмаган.

   

Ёрлиқ